Пара пауэрлифтинг. Жаҳон кубогининг илк кунида бронза медали қўлга киритилди
Бугун Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида Пара пауэрлифтинг бўйича навбатдаги Жаҳон кубогига старт берилди.
Эътиборлиси, мусобақанинг дастлабки кунида аёллар ўртасида 55 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Рўза Қўзиева 118 кг натижа қайд этиб бронза медалга сазовор бўлди. Ушбу вазн тоифасида 1- ва 2-ўринлар украиналик ва нигериялик спортчига насиб этди.
Энг муҳими спортчимиз “Токио-2020” Паралимпия ўйинлари рейтингидаги ўрнини янада яхшилаб олди ва 4-ўриндан 3-ўринга кўтарилди.
27 мар 2021