Тёмный

Чиғатой улусининг охирги даври ва Амир Темурнинг сиёсий саҳнага келиши тарихи | Tarixiy savol 

UZBEK TV
Подписаться 2,9 млн
Просмотров 1,8 тыс.
50% 1

"Тарихий савол" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Мўғуллар ҳукмронлиги даврида халқ азоб чекди, хўрланди, таланди. Чиғатой хонлари билан маҳаллий аҳоли, зодагонлар ўртасида зиддият тобора кескинлашди. Бу зиддиятлар натижасида Чиғатой улуси бўлиниб кетди ва бу бўлинган давлатлар ўртасида ўзаро кураш авж олиб, мўғул хонларининг Мовароуннаҳрга ҳужумлари кўпайди. Бундай вазият мамлакатдан, халқ орасидан кучли, билимли, иродали, ватанпарвар, элпарвар бир шахснинг чиқишини, бу шахс юртни озод этиб, уни бирлаштириб, халқни тараққиѐт сари етакловчилик ролини бажаришини тақозо этаѐтган эди.
ХХ асрнинг 60-йиллари охирида Ўзбекистоннинг таниқли файласуф олими Иброҳим Мўминов ―Амир Темурнинг Ўрта Осиѐ тарихида тутган ўрни‖ номли рисола ѐзиб, Темурнинг шу юртга ва халқ учун қилган хизматларига юксак баҳо берган эди. Бунинг учун ўша даврдаги ҳукмрон ҳукумат муаллифнинг кейинги ҳаѐтига ҳам, чоп этилган рисоланинг тарқалишига ҳам маълум тўсиқлар қўйгани рост.
―Чиғатой улусининг зулми, майда феодал бекларнинг ваҳшиѐна эзиши, мўғул хонлари, Олтин Ўрда бекларининг Мовароуннаҳрдаги тўхтовсиз бос-қинчилик юришларидан азоб чеккан, хонавайрон бўлган, 150 йил мобайнида чет эл ҳукмронлигидан тинкаси қуриган мамлакатнинг мустақилликка эришиш талаби эди. Бу тарихий зарурият Темурда, унинг лашкарбошилигида равшан кўринади‖, деб ѐзган эди Иброҳим Мўминов.
Амир Темур 1336 йил 9 апрелда (ҳижрий 736, шаъбон ойининг 25-кунида) Кешга қарашли Хўжа Илғор (ҳозирги Яккабоғ тумани марказидан 2-3 км узоқликда, Тошкент - Китоб поезди ўтадиган темир йўл яқинида) қишлоғида барлос бекларидан Амир Тарағай ибн Барқал оиласида дунѐга келди. Онаси Такина Моҳбегим - Бухоро шариат қонунлари шарҳловчисининг қизи бўлган.
Амир Темур шахсияти шаклланиши ва камолот даражасига етиб бори-шида унинг отаси Тарағай Баҳодир, биринчи устозлари ва маънавий муршидлари асосий роль ўйнаганлар. Манбаларда таъкидланишича, унинг биринчи ўқитувчиси Мулла Алибек ва ундан кейинги биринчи устози Шайх Шамсиддинлар бўлган. Темур улардан бошланғич илм, айни ҳолда ҳарбий фанлар ва тактикаларни ўрганиш билан шуғулланиб, ўз олий истеъдоди билан ўқитувчи ва устозини ҳайратда қолдирган ҳамда ―Қуръони Карим‖ни ҳифз этган.
Кунлардан бир кун Темурнинг биринчи устози Шайх Шамсиддин Тарағай Баҳодир (Темурнинг отаси) билан бир гуруҳ шаҳар олим ва руҳонийларини ча-қириб, улар ҳузурида Темурдан имтиҳон олади. Темур барча саволларга жавоб қайтариб, учта сурадан сўралган оятларни ѐддан ―Тажвид‖ (Қуръон оятларини тўғри ўқиш қоидалари)га мувофиқ ўқиб ҳаммани қойил қолдиради. Ана шу манбаларга кўра, улар Темурга ―Ҳофиз ул-Қуръон‖ номини беради ва устози уни истеъдодларига тенг келадиган бошқа бир устозга топширишни тавсия этади.

Опубликовано:

 

20 апр 2021

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии : 3   
@user-cz5vb9fp8s
@user-cz5vb9fp8s 3 года назад
Диктр вообще шарманда
@sobiriddinhodiev8599
@sobiriddinhodiev8599 3 года назад
Унинг исми Темур булмаган,Темир булган,Амир Темир хақида китоб ёзганлар Араб булишган,Узбек солномачилари хам Араб тилида,Араб алефбосида ёзган,Темир сузи Арабча талафусда Таймур ёки Темур деб талафус қилинади,шундан Темир деган от Темурга айланиб кетган,урта асрларда хам Туркий (Узбек)ларда темирни темир дейишган.
Далее
Я НЕ ОЖИДАЛ ЭТОГО!!! #Shorts #Глент
00:19
Буюк ипак йўли тарихи | Tarixiy savol
1:39:31
Termitlar. Ularga qarshi qanday kurashish mumkin?
50:19
Я НЕ ОЖИДАЛ ЭТОГО!!! #Shorts #Глент
00:19