Тёмный

Қадимий Аёзқалъа ёдгорлиги тарихи | Ko'hna manzillar 

UZBEK TV
Подписаться 2,9 млн
Просмотров 1,7 тыс.
50% 1

"Кўҳна манзиллар" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида асосан 3 йўналиш бўйлаб саёҳат ташкил этилган, - дейди Элликқалъа туманидаги “Аёзқалъа-тур” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Дилбар Каримбердиева. - “Тарихий-маданий туризм”, “Экотуризм” ва “Сафар туризми” бўйича қадимий қалъалар ҳамда Қуйи Амударё давлат биосфераси резервати, Устюрт кенгликлари, Орол денгизи акваторияси шулар жумласидандир. Ҳудудда туризмни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит мавжуд. Ўлкамизнинг бой тарихий ва маданий ёдгорликлари ҳақида бебаҳо маълумотларни ўзида жамлаган И.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейида 90 мингдан ортиқ экспонат сақланмоқда. Бу ерга ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий сайёҳлар қорақалпоқ халқининг миллий безаклари, амалий санъат асарлари, каштачилик буюмлари, миллий либослари билан танишади. Сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш мақсадида минтақамизнинг табиий иқлим шароитидан оқилона фойдаланиш борасида ҳам янги лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Мавжуд табиий сув ҳавзаларида балиқ ва ўрдак ови бўйича янги сайёҳлик маршрутлари ташкил этиш ҳаракати бошлаб юборилган. Қадимий Аёзқалъа ёдгорлиги мажмуаси ёнида ташкил этилган ўтов-кемпинг лагерида сайёҳлар учун барча қулай шарт-шароитлар яратилиб, замонавий сервис хизматлари йўлга қўйилган. Сайёҳлар ёдгорлик мажмуасини томоша қилиш баробарида туяларда кўл соҳилида сайр қилади. Тўрткўл туманида барча сервис хизмат турларига эга замонавий меҳмонхона қурилиши бошлаб юборилди. Унинг фойдаланишга топширилиши бу борадаги имкониятларни янада кенгайтиради. Сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида 4 тилда буклет, эслатма ва йўналишлар ҳақида маълумотлар тайёрланмоқда. Айниқса, интернет тармоғидаги махсус сайт маълумотлари мунтазам янгилаб борилиши электрон почта орқали буюртмалар олиш имкониятини кенгайтирмоқда. Яқинда иш бошлайдиган "Ипак йўлидаги туризм" ўн тўққизинчи Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркасида иштирок этиб, миллий-маданий меросимизни чет элларда оммалаштириш, минтақамизга хорижлик сайёҳларни кўпроқ жалб қилиш мақсадида жаҳоннинг нуфузли сайёҳлик компания ва фирмалари билан шартномалар тузишни режалаштирганмиз.

Опубликовано:

 

29 сен 2021

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии : 3   
@bizda_eng_arzoni
@bizda_eng_arzoni 2 года назад
Ассалому алайкум барча устоз ва мурабийларни байрам билан табриклайман. Юртимизга ва инзонларга нафи тегадиган шогиртларни чиқаришда чарчашмасин Аллохнинг ўзи қуч-қувват ва сабир-тоқат берсин. Умрлари узоқ ва мартабалари бунданда улуғ бўлишсин.
@uktamkarimov2600
@uktamkarimov2600 2 года назад
тарихи. бор. элнинг. келажаги. бор. элликаланинг. ягона. шахар
@user-bc7sz4wp1j
@user-bc7sz4wp1j 2 года назад
Окаси шиша бу́маган факат сопол ва олтин бу́ган.. Сиз сопол сопол дийсиз олтинни Ким айтади
Далее
Cat Corn?! 🙀 #cat #cute #catlover
00:54
Просмотров 5 млн
Тайны Каспийского моря
45:08
Просмотров 2,6 млн
KO'HNA MANZILLAR
42:51
Просмотров 4
ОРОЛ ДЕНГИЗИНИ КИМ УЛДИРДИ-?
10:06