Тёмный

"Учтепа-Булоқмозор археологик ёдгорлиги" | Ko'hna manzillar 

UZBEK TV
Подписаться 2,9 млн
Просмотров 1,3 тыс.
50% 1

"Кўҳна манзиллар" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Мамлакатимизнинг кўп асрлик тарихи ва мустақиллик давридаги тараққиётида Наманган вилояти ўзининг бой ўтмиши, маданияти билан муҳим ўрин егаллаб келган. Наманган Фарғона водийсидаги қадимги шаҳарлардан. Шаҳар кўчманчи чорвадорлар ва деҳқончилик билан шуғулланувчи ўтроқ аҳоли яшайдиган чегарада вужудга келган. Наманган қишлоғи ҳақидаги дастлабки маълумот 14-асрлар охирига тегишли. Бобур ўзининг "Бобурнома" асарида Наманганни қишлоқ сифатида еслатиб ўтган. Тарихчиларнинг хабар беришича, бу йерга 1582 йилда асир олинган форслар келтириб жойлаштирилган. 1643 йилги вақф ҳужжатида ҳам шаҳар дейилган. Шаҳар туз кони яқинида барпо бўлганлиги учун номи "намак кон" сўзларидан деб тахмин қилинади. 1620 йил Фарғона водийсининг қадимги пойтахти Aхси (Aхсикант) зилзиладан вайрон бўлгач, унинг аҳолиси яқинроқ жойлашган Наманганга кўчиб ўтади. 1813 йилда Қўқон хонлигида бўлган рус елчиси Филипп Назаров Наманган шаҳар ҳокимининг девор билан ўралган саройида анча лашкар сақланганлигини ёзган.
1819-1822 йилларда Янгиариқ канали қазилиб, шаҳарнинг сув таъминоти анча яхшиланади. 1842-45 йилларда шаҳар атрофи мустаҳкам девор билан ўраб олинди. 1876 йил февралда Қўқон хонлиги тугатилгач, Наманган уезд шаҳарларидан бири бўлиб қолди. 19-аср охирларида ески шаҳар ёнида европалик фотиҳлар ўзлари учун муассаса ва турар жой бинолари қурдилар. Натижада "янги шаҳар" вужудга келди.
Aйни вақтда саноат корхоналари хам барпо етила бошлади. 1914 йил шаҳарда 40 дан ортиқ корхона (шундан 17 таси пахта тозалаш заводи) бор еди. Кейинги ўн йилликлар ичида шаҳарда йенгил, озиқ овқат ва машинасозлик саноати корхоналари ҳамда Намангансойда ГЕС лар қурилди.
Наманган шаҳрида оташнафас шоир ва мутафаккир Боборахим Машраб (1657-1711), Тўрақўрғонда шоир, тилшунос, маърифатпарвар Исхоқхон Жунайдулло ўғли Ибрат (1862-1937), Чустда шоир Муҳамммадшариф Егамберди ўғли Сўфизода (1869-1937) ва бошқалар яшаб ижод қилганлар. Наманган шаҳри ва вилоятида сақланган меъморий ёдгорликлар асосан 18-20 аср бошларида бунёд етилган. Намангандаги Мулла Қирғиз мадрасаси 20-аср бошларида шаҳар марказида қурилган. Мадраса унинг қурилишига раҳбарлик қилган шахс-уста Қирғиз номи билан аталган. Ушбу мадраса яқинида айни вақтда Ота Валихон тўра масжиди ҳам қурилган. Мавлон бува мажмуоти маҳалий шоирга бағишланган бўлиб, унинг қурилган санаси (1806 йил) пештоқига битилган. Мақбара шоирларнинг зиёрат хонасига айланган. Хўжа Aмин мақбараси 18 аср ўртасида барпо етилган. Бинонинг бош фасадини безашда 12-14 асрлар безак усули (ўйма сопол тахтачалари) дан фойдаланилган.
Вилоят 1967 йил 18 декабрда қайта ташкил етилган (аввал 1941 йил 6 мартдан 1960 йил 23 январгача мавжуд бўлган). Республиканинг шарқий, Фарғона водийсининг шимолий қисмида жойлашган.
Вилоят Фарғона водийсининг шимолий қисмида, асосан, Сирдарёнинг ўнг соҳилида жойлашган. Йер юзаси баландлиги 400-750 метр бўлиб, шимолга томон баландлашиб боради. Шимолий Чотқол ва Қурама тоғлари билан ўралган. Тоғ олдилари баландлиги 1000-1200 метр адирлардан иборат. Вилоят геологик фаол худудда жойлашган. 8 баллгача зилзилалар бўлиб туради. Катта майдонни егаллаган Қорақалпоқ чўлида деҳқончилик қилинади. Рангли металл конлари бор. Гипс, охактош ва бошқа қурилиш материаллари олинади, Вилоятнинг қатор ҳудудларидан шифобахш минерал сувлар (Чортоқ, Чодаксой, Шаҳанд, Учқўрғон) топилган. Иқлими континентал. Ёзи иссиқ, узоқ, қиши нисбатан юмшоқ ва қисқа. Ҳаво хароратининг суткалик тебраниши кескин, ёғин кам. Текисликда январнинг ўртача температураси - 3,5 даража с, июлники 25 с. Йиллик ёғин текислик ва тоғ олдиларида 100-200 мм., тоғ етакларида 600 мм. гача. Наманган шаҳри атрофида вегетасия даври (229 кун) бўлиб, Фарғона водийсининг жанубий ва шарқий томонларига қараганда енг узоқ давом етади.

Опубликовано:

 

27 сен 2021

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии    
Далее
"Markaziy studiya" ko'rsatuvi 05.08.2024
14:51
Просмотров 15 тыс.