Россия ўтган йили Қрим ярим оролини Украинадан ажратиб олганини мувафақият сифатида кўради.
Қримдаги аксар руслар бу амални қўллаган бўлсалар ҳам, қрим татарлари қўлламайдилар.
Улар Қримнинг аннексияси юзасидан ўтказилган референдумни бойқот қилганлар.
Ўшандан бери ўтган бир йилдан кўпроқ вақт мобайнида татарлар тазйиқ остига олинмоқда, баъзиларини ҳатто ўғирлаб кетишган.
Би-би-си мухбири Сара Рейнсфорд хабари.
24 авг 2015