Тёмный

Қўқон хонлигининг ташкил топиши, тараққиёти ва Чор Россияси томонидан босиб олиниши | Sayyor dars 

UZBEK TV
Подписаться 2,9 млн
Просмотров 3,6 тыс.
50% 1

"Сайёр дарс" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
XVIII асрнинг бошларида Фарғона водийсида шаклланган янги давлат - Қўқон хонлигига маҳаллий аҳоли вакиллари бўлган минг уруғи асос солди. Чунончи, XVII асрнинг охири - XVIII аср бошларида аштархонийларнинг сиёсий ва ижтимоий ҳаётида юз берган тушкунлик, Фарғона водийси иқтисодий мустақиллигининг ўсиши ҳамда 1704 йилда Чодак хўжаларининг исён кўтариб, Фарғонанинг бир қисмини эгаллаши бунга шарт-шароит яратиб берди. Аммо, Фарғонанинг шимоли ва шимоли - ғарбидаги Косон, Ашт, Чодак ҳудудлари хўжалар қўл остида бўлса - да, улар мустақил давлатга асос сола олмадилар.
Маълумотларга кўра, минг уруғининг бошлиғи, тахминан 1669-1670 йилларда туғилган Шоҳруҳбий ибн Ашур Муҳаммад (1709-1721 йй.) Чодак хўжалари қўлида бўлган сиёсий ҳокимиятни куч билан тортиб олиб, 1709/1710 йилда Фарғона водийсидаги минглар сулоласи ҳукмронлигига асос солди. Аммо, унинг ҳокимияти ҳали аштархонийлардан тўла ёки батамом мустақил эмас эди. Чунки манбаларда Шоҳруҳбийнинг номи аштархоний Абулфайзхондан сўнг тилга олиниб, Шоҳруҳбийга Бухоро хони томонидан оталиқ унвони берилгани эслатилади. Бу ҳақда тадқиқотчиларнинг ҳам фикрлари мунозаралидир. Нима бўлганда ҳам, Шоҳруҳбий Бухоро хонлигидан мустақил равишда (нисбатан бўлса ҳам) сиёсат олиб боришга ҳаракат қилиб, минглар сулоласи тасарруфидаги ерларни кенгайтира бошлади. Шоҳруҳбий ҳукмронлиги даврида Қўқон, Наманган, Марғилон, Конибодом, Исфара ва уларнинг атрофларидаги қишлоқлар минглар сулоласи қўлида бўлган.
Шоҳруҳбийнинг ўғли ва вориси Муҳаммад Абдураҳимбий (1721-1733 йй.) тахтга ўтирганидан сўнг минглар тасарруфидаги ерлар яна кенгая бошлади. Абдураҳимбий 1724 йилда Андижонни, 1725 йилда Хўжандни, 1726 йилда Ўратепани босиб олиб, хонлик ҳудудларига қўшиб олди. У қисқа муддат бўлса-да Бухорога қарашли Самарқанд ва Каттақўрғонни эгаллаб, Шаҳрисабзга ҳам таҳдид солган. Абдураҳимбий Қўқон (Хўқанд) қишлоғи ўрни ва атрофида янги шаҳарга (дастлаб Қалъаи Раҳимбий деб номланган, кейин эса Қўқон) асос солади ва бу шаҳар хонликнинг пойтахтига айланади.
1733-1750 йилларда ҳукмронлик қилган Муҳаммад Абдулкаримбий ибн Шоҳруҳбий асосий этиборини мудофаа ишларига қаратди. У хонликнинг пойтахти Қўқонда Исфара, Қатағон, Марғилон, Ҳайдарбек номли дарвозалар қурдириб, шаҳар атрофини мустаҳкам девор билан ўратиб олди. Шу билан бирга у 1741-1745 йиллардаги қалмоқлар (жунғорлар) нинг Фарғонага қилган ҳужумларига зарба берди. Абдулкаримбий қалмоқларга қарши курашда қирғиз-қипчоқлар ва Ўратепа ҳокими Фозилбий юз ёрдамига таянди ҳамда хонлик мустақиллигини сақлаб қолди.
Абдулкаримбий 1750 йилда вафот этганидан сўнг хонлик тахтига унинг ўғли Абдураҳмон ўтирди. Аммо, у тахтга тўққиз ой ўтириб, сўнг Марғилонга ҳоким этиб жўнатилди ҳамда тахтга Абдураҳимбийнинг иккинчи ўғли Эрдонабий ўтирди. 1753 йилда қалмоқларнинг тазйиқи ва талаби билан уларнинг қўлида гаров сифатида ўшалаб турилган Бобобек хонлик тахтига кўтарилди. Лекин, орадан бир йил ҳам ўтмай Ўратепа юриши вақтида Бобобек Бешариқда ўлдирилди ҳамда Эрдонабий (1755-1769 йй.) қайта Қўқон тахтини эгаллади. Хитойлик географларнинг маълумотларига кўра, унинг ҳукмронлиги даврида, 1759-1760 йилларда Фарғона тўртта мулк: Андижон, Наманган, Марғилон ва Қўқонга бўлинган бўлиб, улар ичида Қўқон етакчилик қилган. Эрдонабийдан сўнг тахтга Шоҳруҳбийнинг учинчи ўғли Шодибекнинг фарзанди Сулаймонбек ўтиради. Унинг тахни эгаллашида уруғ оқсоқолларининг кўмаги катта бўлган бўлсада у атиги 6 ой ҳукмдорлик қилди.

Опубликовано:

 

3 июл 2021

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии : 15   
@alisherkasymov4784
@alisherkasymov4784 8 месяцев назад
Dars uchun raxmat, ammo "o'sha", "yana", "mana" so'zlari o'z joylarida ishlatilsa ancha durust bo'lardi.
@hojiakbarsayfiddinov9870
@hojiakbarsayfiddinov9870 Год назад
Буюк тарихий булган куконимдан фахрланаман
@user-er5tp8yg3w
@user-er5tp8yg3w 3 года назад
Куконимизи тарихини куриб турганлар борми
@user-kz3vm3fb3x
@user-kz3vm3fb3x 3 года назад
Куконданмисиз
@user-er5tp8yg3w
@user-er5tp8yg3w 3 года назад
@@user-kz3vm3fb3x ха
@user-kz3vm3fb3x
@user-kz3vm3fb3x 3 года назад
Кукон хакида биламан лекин бормаганман Узбекистонда биринчи футбол командаси Куконда ташкил этилган, 1912 йил. Кукон 1912 командаси
@RealmiMIUI-jl6kg
@RealmiMIUI-jl6kg 4 месяца назад
Админ тугри гапир сенга ухшаганлар тарихни лойкалатиб юбораябди. Биймас Бек.булган
@RealmiMIUI-jl6kg
@RealmiMIUI-jl6kg 4 месяца назад
Админ сен савет давридаги.хужат ва.киноларга.асосланиб гапираябсан Уша даврларда.бу атамалар.пухта.уйлаб.езилган.Бек.деган сузни Бий.деб аташган бу бежизга эмас сабаби шу ердаги.халклар.бир бири.билан гижилашиб.тортишиб утсин деб уйлаб.топилган. Мана сенга исбот.савет.давридаги.тарихга киритилган хатоликлар.хозирга келиб уз.мевасини.беришда.давом этаябди. Сеникимас бизники.деб тортишишлар.булаябди.
@shohruhbektodjiboyev3696
@shohruhbektodjiboyev3696 3 года назад
Ўзимизни гўштимизни ўзимиз йеб юраверамиз...
@shohruhbektodjiboyev3696
@shohruhbektodjiboyev3696 3 года назад
25:10 "қарғалар" қўшиғи ўша пайитда пайдо бўлган.
@behzodhamro7783
@behzodhamro7783 2 года назад
"Қарғалар" қўшиғи 16-йилларда пайдо бўлган
@user-lu6nu2uk7h
@user-lu6nu2uk7h 6 месяцев назад
Хой тарихчилар куконимиз тугрисида гапирганларингда фаргона сузини нимага кушиб гапираяпсизлар уша даврда хатто фаргона сузи булмаган
@RealmiMIUI-jl6kg
@RealmiMIUI-jl6kg 4 месяца назад
Ахмад Ал.Фаргоний.
@user-lu6nu2uk7h
@user-lu6nu2uk7h 4 месяца назад
Фаргона шахри хакида области хакида гап булаяпди фаргона шахри урнида бир кичкина кишлок булган генерал скобел келиб уша кишлокда жойлашиб бошка жойларга хужум уйиштирган фаргона кишлогини скобелевский дейишарди котталар ундан кейин фаргона номи революциядан кейин берилган аслида фаргана бир кишлок булган хозир област маркази бир чиройли шахар булиб шакилланди бу шахар олдин фаргона деб аталмаган
Далее
Xudoyorxonning chigal taqdiri
21:21
Просмотров 438 тыс.