Payg'ambar alayhissalom Kim qabriston oldidan o'tib ketayotganda ixlos surasini 11 marta o'qib savobini shu o'tganlarning ruhiga bag'ishlasa qabrda yotganlarni sonichalik savobga ega bo'ladi deganlar ( Aliy roziallohu anhudan ) hato kamchilik bo'lsa Alloh meni kechirsin
Assalomu aleykum xurmatli ustoz sizni juda xurmat qilaman iltimos payg'ambarimizga Rasululloh Sallollohu aleyhi vassallam deb to'liq aytsangiz ko'p bor kuzataman to'liq salovat aytishingizni so'rab qolardim!Birodarlar qachonki payg'ambarimiz Muhammad Sallollohu aleyhi vassallam tilga olinsalar ularga to'liq aniq salovat aytaylik Sallollohu aleyhi vassallam deb qo'yilik!Alloh barchamizdan rozi bo'lsin amiyn
Ибн Қайюм «Китобур-руҳ»нинг аввалида (51-бетда) зикр қилади: «Ал-Халлол айтди: «Ҳасан ибн Аҳмад ал-Варроқдан, у Али ибн Мусо ал-Ҳаддоддан ривоят қилади: «Аҳмад ибн Ҳанбал ва Муҳаммад ибн Қудома ал-Жавҳарий билан бирга жанозада эдим. Маййит дафн қилинганида, бир кўр киши қабр ёнида ўтириб қироат қила бошлади. Шунда Аҳмад унга: «Эй сен! Қабрнинг ёнида қироат қилиш бидъатдир!» деди. Мақбарадан чиққанимизда Муҳаммад ибн Қудома Аҳмад ибн Ҳанбалга: «Эй Абу Абдуллоҳ! Мубашшир ал-Ҳалабий ҳақида нима дейсан?» - деди. «Ишончли одам», - деди. «Ундан бирор нарса ёзганмисан?» - деди. «Ҳа», - деди. «Мубашшир менга Абдурроҳман ибн ал-Алаа ал-Лажлождан, у ўз отасидан хабар берди. Ўша одам дафн қилинганидан сўнг бош тарафида «Бақара»нинг аввали ва охирини ўқишни васият қилган ва Ибн Умарнинг шундоқ васият қилганини эшитганман, деган экан», - деди. Шунда Аҳмад унга: «Қайтиб бориб ҳалиги одамга айт, қироат қилаверсин», - деди». Имом Аҳмадни Аллоҳ раҳмат қилсин. У билан ҳаққнинг орасида адоват йўқ эди» (7-8-бетлар). Бу ривоят хам заифми илтимос ойдинлик киритиб берсанглар!
Бу содик деган инсон булса булди булмаса тринеровка деб айтавнрар экан.Имоми а,зам мазхабида кабирда курон укишлик жоиз дейилган.Энди у инсон мазхабни тан олмаса очик айтиш керак мен мазхабни тан олмайман мен фитначиман деб
Assalomu alaykum va Raxmayulloxu borakatux Mo'minlar Muhammad Mustafo salloloxu alayxu vasallam Payambarimiz qabiristonlarni ziyorat qilganlar eshitganman qabristonga ziyoratiga borgan odam qanday Qur'on oqip qabirdagilarning xaqqiga duo qilmay ketadi qabir yoniga borip Quron o'qisa bo'ladi Payambarimiz Sallolaxu ayayxu vasallam aytganlar masjid tozalap yuradigan kishi qani dep so'ragan saxobalar u kishini dafn qildik desa menga qabrini ko'rsatinglar men borip Quron o'qiyman deganlar demak qabir yonida qabir ichidagi qarindoshimiz yoki tanishimiz dostimizga quron oqip xaqlariga duo qilsa bo'ladi ziyorat qilganimizda Insha Olloh
Аз-Заъфароний: «Шофеъий раҳимаҳуллоҳудан қабр олдида қироат қилиш ҳақида сўрадим. Ҳечқиси йўқ, деди.Имом Аҳмад ибн Ҳанбал буни аввал инкор қилар эди. Чунки унга бирор ривоят етмаган эди. Унга ривоят етганда ўз фикридан қайтган».Имом Жалолиддин Суютийнинг «Шарҳис Судури бишарҳи ҳолил мавта вал қубури» номли китобида зикр қилинган имом Аҳмад Ибн Ҳанбалга қабр устида қироат қилишга ҳужжат бўлган ривоятни қандоқ етганинини шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда раҳматуллоҳи алайҳи «Саласу расоила фии истиҳбоби дуои ва рафъул ядайни фийҳи баъдас саловотил мактуба» номли китобга ёзган муқаддимада ўқиймиз:«Ибн Қаююм «Китобур руҳ»нинг аввалида (51-бетда) зикр қилади: «ал-Халлол айтди:«Ҳасан ибн Аҳмад ал-Варроқдан, у Али ибн Мусо ал-Ҳаддоддан ривоят қилади: «Аҳмад ибн Ҳанбал ва Муҳаммад ибн Қудома ал-Жавҳарийлар билан бирга жанозада эдим. Маййит дафн қилинганида бир кўр киши қабр ёнида ўтириб қироат қила бошлади. Шунда Аҳмад унга:«Эй сен! Қабрнинг ёнида қироат қилиш бидъатдир!» деди.Мақбарадан чиққанимизда Муҳаммад ибн Қудома Аҳмад ибн Ҳанбалга:«Эй Абу Абдуллоҳ! Мубашшир ал-Ҳалабий ҳақида нима дейсан?» деди.«Ишончли одам», деди.«Ундан бирор нарса ёзганмисан?» деди.«Ҳа», деди.«Мубашшир менга Абдурроҳман ибн ал-Алаа ал-Лажлаждан, у ўз отасидан хабар берди. Ўша одам дафн қилинганидан сўнг бош тарафида Бақаранинг аввали ва охирини ўқишни васият қилган ва Ибн Умарнинг шундоқ васият қилганини эшитганман, деган экан», деди.Шунда Аҳмад унга:«Қайтиб бориб ҳалиги одамга айт, қироат қилаверсин», деди».Имом Аҳмадни Аллоҳ раҳм қилсин. У билан ҳақнинг орасида адоват йўқ эди» (7-8-бетлар).
Abdulloh domla shunaqa kop dalillar keltrib gaprdilarki hayron qoldim ularda shuncha dalil bor hatto kamentaryadayam shuncha dalillar borki ularga yoq bu narsa dib etishligizga hayron qoldim
Мени бу ёзганларим Самарқандийни кайфиятига бироз теккандир мен ожиз, гуноҳкор бир бандани сўзини ўқиб қанчалик таъсирланган бўлсанглар оламларнинг робби бўлган Аллоҳ таолони каломи қандай етмасин шайх ака
Assalomu alaykum. Bu odamni ilmini xurmat qilaman. Lekin bu odamni mazhabi yo'q. Niyatini avvalambor Alloh bilguvchi. Lekin fitna chiqarishga o'xwaydi niyati. Bu odamni ewitiw kerak lekin amal qilish kerakmas. Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hamma narsani tugri aytganlar. Bu odam esa u kishiga teskari gaplarni aytyapti vallohu alam.
Баданий ибодатнинг савоби ўлганга етадими, йўқми? деган масалада ихтилоф бўлган. Баданий ибодат, рўза, намоз, Қуръон қироати ва зикрга ўхшаган нарсалардан иборат. Абу Ҳанийфа, Аҳмад ибн Ҳанбал ва жумҳур (кўпчилик) баданий ибодат савоби ўлганга етади, деганлар. ўлганга ўзидан бошқанинг амалининг савоби етишига далил, Қуръонда, Суннатда, Ижмоъда ва Қиёсда бордир: 1. Қуръондан далил: «Улардан кейин келганлар: «Эй Роббимиз, бизни ва биздан олдин иймон билан ўтган биродорларимизни мағфират қилгин», - дерлар» (Ҳашр: 10) Аллоҳ таоло ушбу оятда ўзларидан олдин ўтган мўминларга мағфират сўраганларни мадҳ қилмоқда. Бу эса ўлганлар-тирикларнинг истиғфоридан манфаат олишига далолат қилади. 2. Суннатдан далил: Имом Абу Довуднинг «Сунан» китобида Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадис ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлик дафн қилиб бўлгандан кейин устида туриб: «Биродарингизга истиғфор айтинглар. Унга собитлик сўранглар. Чунки, у ҳозир сўроқ қилинади», - дер эдилар». Шунингдек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўлганларга қабрларини зиёрат қилган вақтда дуо қилиш ҳақида ҳадислар келган. Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» китобларида келган ҳадис бунга мисол: «Оиша розияллоҳу анҳо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Қабр аҳлларига истиғфор айтсангиз нима дейсиз?» деб сўрдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ассалому алайкум, эй мўмин ва мусулмонлар диёри аҳли. Аллоҳ биздан ва сиздан олдин ўтганларнию, кейин қолганларни раҳим қилсин. Ва албатта, биз ҳам сизларга келиб қўшиламиз», деб жавоб берганлар. 3. Ижмоъдан далил: Ислом умматининг эътиборли асосий қисми жам бўлиб, ўлганга жаноза намозидаги дуони далил қилиб, ўлган тирикларнинг дуосидан манфаат олади, деганлар. Жаноза намозидаги дуолар маълум ва машҳурдир. Уларни ўз аҳли биландир. 4. Қиёсдан далил: Баданий ибодат бўлмиш дуо ўлганга манфаат бергандан кейин рўза, намоз каби бошқа баданий иборатлар ҳам манфаат бериши турган гап. Чунки, орада фарқ йўқ. Бунинг устига бошқа баданий ибодатлар ҳам манфаат бериши ҳақида ҳужжат ва далиллар бор. САДАҚАНИНГ САВОБИ ЕТИШИГА ДАЛИЛ:1. «Бир киши Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, онам тўсатдан вафот этди. ўйлайманки, агар гапирса садақа қилар эди. Унинг номидан садақа қилсам, унга ажри-савоб бўладими?» деб сўраганда. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа!»-деб жавоб бердилар. (Бухорий ва Муслим Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар). 2. «Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Ё Аллоҳнинг Расули, онам, менинг йўқлигимда вафот этди. У кишининг номидан садақа қилсам у кишига манфаат берадими?» деб сўраганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», деб жавоб бердилар. Шунда Саъд розияллоҳу анҳу: «Сизни гувоҳ қиламанки, ҳосилдор боғим у кишининг номидан садақа», деди. Бухорий Ибн Аббосдан ривоят қилган.
Одамларга ҳам хайрон қоласанда ўзини шайх деб атаб олган бўлса ҳамма гапи тўғри бўлади дегани эмас Ислом дини юртимизга келганидан бери Қуръон ўқиб савобини бағишлаймиз савоби албатта етиб борган инша Алллоҳ
Ё оллох оллох калбимда аклим калламда.оллох калбимга солса хар банда узи этикоди ёлгиз оллохга банда доим укиш керак.курон тиловати калбни очади гайбга якинлаштиради хар банда канчалик оллохга якин булса оллох унга якин булади йул курсатади хар ким уз калбига ва этикодига амал килиш керак домлалар хар хил фикр айтади лекин узи учун банда оллохни йулини тутиш керак .пайшанба якшанба жума тиловат килиш керак аввал пайгамбарларга ва ота боболарига каерда булса хам етаверади магрибдан машриккача банда тиловат килганда ёнида фаришталар утиришади.Оллох хар бандани ула улгунча иймонидан айирмасин аклу фаросатидан хам.!@♥
Ман ота онам кабрларига бориб укиман. Савоби шу кабристондагиларга хам етар. Бу хато ёки гунох булмаса керак. Кабрларни тозалаб холатидан хабар олиб келаман. Домлани гапига саааал кушилмайман.
Имом Жалолуддин Суютий ўзларининг «Шарҳус-судури би шарҳи ҳолил мавта вал қубури» номли китобларининг «Дафн пайтида айтиладиган нарсалар боби»да жумладан, қуйидагиларни келтирадилар: عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِذَا مَاتَ أَحَدُكُمْ فَلَا تَحْبِسُوهُ، وَأَسْرِعُوا بِهِ إِلَى قَبْرِهِ، وَلْيُقْرَأْ عِنْدَ رَأْسِهِ فَاتِحَةُ الْكِتَابِ، وَعِنْدَ رِجْلَيْهِ بِخَاتِمَةِ الْبَقَرَةِ فِي قَبْرِهِ». رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ وَالْبَيْهَقِيُّ. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Агар сизлардан бирор киши вафот этса, уни ушлаб турманглар. Қабрига тез олиб боринглар. Бош томонида Фотиҳа ўқилсин. Қабрнинг оёқ томонида Бақара сурасининг охири ўқилсин», деганларини эшитдим». Табароний ва Байҳақий ривоят қилишган. عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ الْعَلَاءِ بْنِ اللَّجْلَاجِ، عَنْ أَبِيهِ، أَنَّهُ قَالَ لِبَنِيهِ: إِذَا أَدْخَلْتُمُونِي قَبْرِي، فَضَعُونِي فِي اللَّحْدِ، وَقُولُوا: بِاسْمِ اللهِ، وَعَلَى سُنَّةِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَسَنُّوا عَلَيَّ التُّرَابَ سِنًّا، وَاقْرَؤُوا عِنْدَ رَأْسِي أَوَّلَ الْبَقَرَةِ وَخَاتِمَتَهَا، فَإِنِّي رَأَيْتُ ابْنُ عُمَرَ يَسْتَحِبُّ ذَلِكَ. رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ. Абдурраҳмон ибн Ало ибн Лажлаждан ривоят қилинади. У ўғилларига: «Қачон мени қабримга қўйсангиз, «Бисмиллаҳи ва ала суннати Расулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам», денглар. Сўнгра устимга тупроқ тортинглар. Кейин бош тарафимда Бақаранинг аввали ва охирини қироат қилинглар. Чунки мен Ибн Умарнинг шуни мустаҳаб санаганини кўрганман», деди». Байҳақий ривоят қилган. Яна ўша китобнинг «Маййитга ёки қабрга Қуръон қироат қилиш боби»да имом Жалолуддин Суютий раҳматуллоҳи алайҳи қуйидагиларни ёзади: «Мусулмонлар барча асрларда ҳеч қандай инкорсиз жамланиб, ўликларига қироат қилиб келмоқдалар. Шундай экан, бу нарса ижмоъ бўлади. Буларнинг ҳаммасини Ҳофиз Шамсуддин Абдул Воҳид Мақдисий Ҳанбалий шу масала бўйича таълиф қилган жузида зикр қилган. Қабр тепасида қироат қилишга келсак, бизнинг асҳобларимиз ва бошқалар унинг шариатда борлигига жазм қилганлар. Заъфароний айтади: «Шофеъий раҳимаҳуллоҳудан қабр олдида қироат қилиш ҳақида сўрадим. «Ҳечқиси йўқ», деди. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал аввал буни инкор қилар эди, чунки унга бирор ривоят етмаган эди. Унга ривоят етганда, ўз фикридан қайтган». Имом Жалолуддин Суютийнинг «Шарҳус-судури би шарҳи ҳолил мавта вал қубури» номли китобида зикр қилинган, қабр устида қироат қилишга ҳужжат бўлган ривоятнинг имом Аҳмад ибн Ҳанбалга қандай етганини шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда раҳматуллоҳи алайҳининг «Саласу расоила фий истиҳбоби дуои ва рафъул ядайни фийҳи баъдас-салавотил мактуба» номли китобига ёзган муқаддимасида ўқиймиз: «Ибн Қайюм «Китобур-руҳ»нинг аввалида зикр қилади: «Халлол айтди: «Ҳасан ибн Аҳмад Варроқдан, у Али ибн Мусо Ҳаддоддан ривоят қилади: «Аҳмад ибн Ҳанбал ва Муҳаммад ибн Қудома Жавҳарий билан бирга жанозада эдим. Маййит дафн этилгач, кўзи ожиз бир киши қабр олдида ўтириб, тиловат қила бошлади. Шунда Аҳмад ибн Ҳанбал унга: «Эй сен! Қабрнинг ёнида қироат қилиш бидъатдир!» деди. Қабристондан чиққач, Муҳаммад ибн Қудома Аҳмад ибн Ҳанбалга: «Эй Абу Абдуллоҳ! Мубашшир Ҳалабий ҳақида нима дейсан?» деди. «Ишончли одам» деди. «Ундан бирор нарса ёзганмисан?» деди. «Ҳа», деди. «Мубашшир менга Абдурраҳмон ибн Ало Лажлаждан, у отасидан хабар берди. Ўша одам дафн қилинганидан сўнг бош тарафида Бақаранинг аввали ва охирини ўқишни васият қилган ва «Ибн Умарнинг шундай васият қилганларини эшитганман», деган экан», деди. Шунда Аҳмад: «Қайтиб бориб, ҳалиги одамга айт, тиловат қилаверсин», деди». ....
@@huseyinhalikov8369 сиз кандай билдиз тугрисини гапирмаетганини? Шу шайх хакикатни айтган Воллоху Алам Курон кабрда укиш учун эмас бизга шарият булиши учун нозил килинган
Таксир мен хам кабристонга бораман,аждодларимни кабрини атрофини тозалаб кейин уша ерда куръон тиловат киламан ундан хосил булган савобни шу ерда ётган ахли муминларга шуларни каторида авлодларимга багишладим деб дуо киламан буни нимаси ёмон.