Ўзбекистон телеканаллари орқали намойиш қилинган "Аҳмад васвасаси" номли кўрсатувда чинозлик тадбиркор Аҳмад Турсунбоев яна фирибгар сифатида қораланди. Кўрсатувда Ўзбекистон Халқ Артисти Шерали Жўраев¸ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзабек Холмедов дохил эстрада юлдузлари ҳоким, милиция мулозимларининг молиявий пирамида "абонентлари" бўлгани айтилди.
30 июнь куни чинозлик тадбиркор Аҳмад Турсунбоевнинг молиявий пирамида тузгани ва у бошқарган ширкат устидан текширув давом этаëтгани ҳақида Ўзбекистондаги барча телеканаллар "Аҳмад васвасаси" номли “фош қилувчи” руҳдаги 30 дақиқалик иккинчи кўрсатувни эфирга узатди.
Кўрсатувда Аҳмад Турсунбоевнинг ўзи фирибгар эканига “иқрор” бўлиб мижозларидан узр сўради.
Шунингдек, Турсунбоев “молиявий пирамидасининг банкрот бўлиб, ўзининг боши берк кўчага кирганини“ эътироф қилди.
Айбсизлик презумпциясига тескари тарзда ҳали устидан ҳукм ўқилмаган Аҳмад Турсунбоев телекўрсатувда қораланди.
ЎзТВ намойиш қилган лавҳада Ўзбекистон Халқ Артисти Шерали Жўраев¸ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзабек Холмедов дохил эстрада юлдузларининг молиявий пирамида абонентлари бўлгани айтилди.
Кўрсатувда ҳоким¸ милиция ва бошқа пулдор мулозимларнинг Аҳмадбойга ўз пулини “кўпайтириш” учун бериб туришгани таъкидланди.
Аҳмадбой Турсунбоев “фош қилинган” биринчи кўрсатув 16 июнь куни эфирга узатилган эди.
30 июн 2016