Тёмный

Қадимий Сўғд ёзуви тарихи | Tarix va yangi talqin 

UZBEK TV
Подписаться 2,9 млн
Просмотров 2,3 тыс.
50% 1

"Тарих ва янги талқин" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Ўрта Осиёда араблар босқинига қадар ҳам қадимги ёзувлар бўлган. Улар асосан археологик изланишлар давомида турли йилларда топилган маҳаллий аҳолининг хоразмий, боҳтарий, суғдий, қадимги туркий ва “номаълум ёзув” деб аталмиш ноёб ёзма ёдгорликларидир. Улар Парфия давлатининг пойтахти Эски Нисадан топилган подшо архиви, Тупроқ қаладан топилган қадимги Хоразм подшоларининг архиви, Муғ қала қасридан топилган суғд хужжатлари, Бақтрия ҳудудларидан топилган диний, аҳлоқий-фалсафий мазмундаги ибодатхона жужжатларидир. Улардан ташқари қадимги самарқандликларга тегишли Дўнхуандан топилган оилавий хатлар, Афрасиёбдан топилган савдо қарз тилхати ва элчилик номалари, тангаларга ёзилган ёзувлар, “номаълум ёзув” сифатида бизгача етиб келган қадимги туркий ёзувлардир. Улар тошга, сополга, чармга, ёғочга, металга, қоғозга ва бошқа буюмларга битилган текстлар, шахсий мактублар, хўжалик, ҳуқуқий ва дипломатик хужжатлар, диний, ахлоқий-фалсафий текстларнинг парчалари ҳамда кўплаб нумизматика материаллари, яъни танга ёзувлари бўлиб, улар қисқа ва жуда кам бўлишидан қатьий назар, Ўрта Осиё халқлари, жумладан ўзбек халқи тарихи ва маданиятини ўрганиш учун қимматли маълумотлар беради.
Хўш бу ёзув намуналари Ўрта Осиёда қачон пайдо бўлган, умуман инсоният қачон ёзувни кашф этиб, цивилизациялар тарихини бошлаб берди? Тарихдан маълумки, ёзув кишилик жамияти ҳаётида 5 минг йиллик тарихга эга. Ёзув дастлаб суратли ёзув сифатида Мисрда пайдо бўлди, яъни граматик ва семантик аниқлагич белгилари (детерминативлар)дан иборат иероглифлар яратилди. Сўнг қадимги Шумерда сўз ва бўғин ифода этувчи миххат ёзув тизими шаклланди. Милоддан аввалги II минг йиллик ўрталарида Ўрта ер денгизининг шарқий соҳилларида таркиб топган давлатларда савдо ривожланади. Савдо-сотиқ ишларида ёзувга бўлган талаб ошади. Айниқса, Ўрта ер денгизи Шарқида, Шом (Сурия) ўлкаларида милодий эрадан аввалги XIII-XII асрларгача қўлланиб келинган бўғинлаб ёзишга мўлжалланган миххат ёзувлар тажрибасидан фойдаланиб, финикиялилар жаҳон аҳамиятига молик ёзувни ихтиро қиладилар. Бу ёзув тарихда биринчи бўлиб, инсон нутқи айрим товуш бирликларидан иборат эканлигини, шу товушлар бирикмасидан сўзлар ҳосил бўлишини тушуниб етадилар. Улар ҳар бир нутқ товушини алоҳида, лекин доим бир шаклда чизиладиган ҳарф-белги орқали ифодаланишини ҳаётга олиб киришади. Шундай қилиб, финикияликлар алифбони ишлаб чиқишди. Аммо улар алифбосида унли белгилар учун махсус ҳарфлар йўқ эди. Бу анъана қадимги Шарқ мамлакатларида кенг тарқалган, арабларда эса бу ҳозиргача бор.

Опубликовано:

 

25 сен 2021

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии : 6   
@muhammadalimamirov1621
@muhammadalimamirov1621 Год назад
Сугдларни узил кесил шаркий эроний тилли булгани дейишга етарли асослар мавжуд эмас,битта рисола билан исботлаб булмайди.
@gaffakakondi642
@gaffakakondi642 2 года назад
🙂👍👍👍
@jamoibeka2985
@jamoibeka2985 2 года назад
Salom o'zbek davlatchiligi tarixidan degan mavzuni xam qanalughizga joylagh iltimos ko'rsatuvni to'liq ko'ra olmagandik 28 sentyabr 21 00da bergan edi o'zbekiston tarixi qanalidan
@MuhammadqoriJalolov-rn3wl
@MuhammadqoriJalolov-rn3wl 5 месяцев назад
Сугдоар ьу кашкадарёлеклар мегга бобоом айтган еди
@user-gx3fn5py4c
@user-gx3fn5py4c 2 месяца назад
Синглим Фирузахон Сугдийларни билиш учун олдин СУГД сузининг асл маьноси нима эканлиги ва БЕРУНИЙ сузи уз она тилингизда ТАШКАРИЙ булишини билиб олишингиз керак
@Muhammadali12244
@Muhammadali12244 6 дней назад
Беруний бурунли дегани. Беруний катта бурунли инсон бӯлган. Замондошлари уни шундай аташган.
Далее
СПРАВКА ДЛЯ УНИВЕРА
00:44
Просмотров 251 тыс.
So‘g‘d yozuvlari haqida nimalarni bilasiz?
1:02:02