Бугунги кўрсатувда инсонларнинг ҳаёт, яъни яшаш ҳуқуқи ва ҳуррият, яъни эркинлик ҳуқуқини кўриб чиқамиз. Аниқроғи, бу икки ҳуқуққа нисбатан Ислом динининг муносабатини ўрганамиз.
Ислом дини нуқтаи назаридан ҳам, дунёвий фалсафа ва ҳуқуқшунослик нуқтаи назаридан ҳам инсондаги ҳуқуқлар ичида ҳаёт ҳуқуқи биринчи навбатда туради.
Дунёдаги ҳар бир инсон у ёш ё қари бўладими, бой ёки камбағал бўладими, мартабали ё мартабасиз бўладими, обрўли ёки обрўсиз бўладими, шаҳарлик ё қишлоқлик бўладими яшаш ҳуқуқига эга. Бу ҳуқуқни ҳам бошқа ҳуқуқлар қаторида инсонларга Аллоҳ Таоло аввалдан бериб қўйган.
Фақат дунёвий қарашдаги мутафаккирлар: “Инсонлар ҳаёт ҳуқуқига туғилганларидан кейин эга бўлишади”, дейишади. Ислом дини эса: “Одамлар яшаш ҳуқуқига туғилишидан аввал эга бўлишади”, дейишади.
Бу тезисни эшитган дунёвий мутафаккирлар: “Ҳали туғилмаган инсон қандай қилиб яшаш ҳуқуқига эга бўлади?” - деб, сўрашади.
Мана шу ва бошқа саволларнинг жавоблари билан “Факт ва Фикр”нинг бугунги кўрсатувида танишишингиз мумкин.
7 окт 2021