Ўтган кўрсатувда Исломда аёлларга берилган ҳуқуқ ва эркинликлар ҳақида гаплашдик. Хусусан, уларнинг ҳуқуқлари эркакларнинг ҳуқуқларидан асло кам эмаслигига, Исломда аёллар ҳатто ҳалифани, яъни давлат раҳбарини танқид қилиш ва сайлаш ҳуқуқларига эгалигига оят, ҳадис ва тарихий фактлар келтирдим.
Бугунги кўрсатувда Исломда жамият ва давлат аҳамиятидаги ҳар қандай қарорни қабул қилишда шўро қилиш, яъни кенгашиш шарти, танқид, мухолифатчилик ва бошқа сиёсий ҳуқуқларни кўриб чиқамиз.
“Ислом дини мухолифатга ҳам рухсат берадими?”, дея ишонмаётган бўлсангиз, “Факт ва Фикр”нинг бугунги кўрсатувини диққат билан томоша қилинг.
13 ноя 2021