Бундан бир ой илгари Афғонистоннинг “Толибон” ҳукумати иқтидорга келишдан олдинги ваъдаларидан бирини бузгани ҳақидаги хабарлар бутун дунёга тарқалди. “Толибон” ҳукумати бузган ўша ваъда нима эди?
Афғонистонда иқтидорга келишидан олдин “Толибон” ҳаракати аёлларнинг таълимига қаршилик қилмасликни ваъда берган эди. Лекин шу йилнинг сентябрь ойида, яъни иқтидорга келиб бўлгач, Афғонистоннинг янги ҳукумати қизларга фақат 12 ёшгача таълим олишга рухсат бериб, 12 ёшдан ошган қизларга мактабга боришни таъқиқлади.
“Толиб”лар ўзларининг бу қарорини қайси уйдирма ҳадис ёки ривоят билан асослашганини билмайман. Лекин уларнинг бу қарори ҳақиқий Исломдан бехабар, яъни жоҳил одамларда: “Ислом дегани шу-да! Бу дин одамларнинг билим олиш ҳуқуқини, айниқса, аёлларнинг ҳуқуқларини чеклайди”, - деган фикр уйғотганини аниқ биламан.
Ислом дини ҳақиқатдан одамларнинг, айниқса, аёлларнинг таълим олиш ҳуқуқини чеклайдими? Исломда таълим ҳуқуқи қанчалик тор ёки кенг?
Тафсилотлар “Факт ва Фикр”нинг бугунги кўрсатувида.
14 окт 2021