Ўтган кўрсатувда Ислом дини олиб келган ирқий, ижтимоий ва диний тенгликлар ҳақида гаплашдик. “Факт ва Фикр”нинг 69-чи сонида Аллоҳнинг ҳақ дини бой билан камбағални, ҳукмдор билан хизматчини, оқ танли билан қора танлининг ҳуқуқларини тенг қилганига кўплаб мисоллар келтирдим. Ҳусусан, Билол ал-Ҳабаший, Аммор ибн Ёсир, Салмон Форсий каби собиқ қуллар Ислом туфайли озодликка ва юксак мартабаларга эришгани ҳақида тарихий фактларни ўргандик.
Исломдан бехабар ёки чала хабардор кишилар кўпинча: “Ислом дини эркакларга шунча ҳуқуқларни бергани билан аёлларга унчалик ҳуқуқ ва эркинликлар бермайди. Ислом аёлларни камситади”, - дейишади. Бундай иддаоларни сизлар ҳам эшитган ёки ўқиган бўлишингиз мумкин.
Бу иддаолар қанчалик тўғри? Улар нимага асосланади? Ислом ҳақиқатдан ҳам аёлларни фақат уйда ўтиришга, фақат оила ишларини бажаришга буюрадими? Динимиз аёлларни ростдан ҳам уйдан чиқиши ман қилинган қулларга айлантирадими?
“Факт ва Фикр”нинг ўтган кўрсатувларидан келиб чиқадиган бўлсак, жисмонан кучли эркакни қулликдан озод қилган Ислом дини заифа аёлни қул қилиши мумкинми? Саволни янада аниқроқ берадиган бўлсам, жисмонан кучли эркакни қулликдан озод қилган Ислом дини заифа аёлни қул қилиши мантиққа тўғри келадими?
Жавоблар “Факт ва Фикр”нинг бугунги кўрсатувида.
31 окт 2021