Мана, “Исломда инсон ҳуқуқлари” мавзусига бағишланган кўрсатувлар ҳам ортда қолди. Бу мавзуда “Факт ва Фикр”нинг 61-чи сонидан тортиб 71-чи сонигача бўлган жами 11 кўрсатув тайёрладим.
Бу 11 кўрсатув баъзиларга сиртдан зерикарли ва кераксиз туюлди. “Исломда инсон ҳуқуқлари” мавзусига бағишланган кўрсатувлардан зериккан баъзи мухлислар “Бу мавзуда 11 кўрсатув тайёрлаш шартмиди? Ўзи бу кўрсатувлар бизга нега керак?”, деган саволларни кўп беришди. Шундай томошабинлардан безбетроқлари: “Бобомурод Абдулла, йиғиштир карам-шўрвангни!”, деб ҳам ёзишди. Бугунги кўрсатувда ана шу мазмундаги савол ва эътирозларга жавоб бераман.
19 ноя 2021