“Исломда инсон ҳуқуқлари” мавзусига бағишланган ҳамда “Факт ва Фикр” каналида эълон қилинган 11 кўрсатувни кўрган кишилар, бир томондан, Ислом дини ва демократия таълимоти ўртасида, иккинчи томондан эса, Исломий ва демократик давлат ўртасида жуда кўп ўхшашликлар борлигини эътироф этишди. Баъзилар эса кўрсатувлар остидаги шарҳларда икки таълимот ва давлат ўртасида айирмалар, яъни фарқлар, тафовутлар ҳам борлигини ёзишди.
“Факт ва Фикр”нинг бугунги сонида Исломий ва демократик давлат ўртасидаги ўхшаш ва айирма жиҳатларни ўрганамиз.
Ушбу ва бундан олдинги 12 кўрсатувни ("Исломда инсон ҳуқуқлари" мавзусидаги кўрсатувларни) тайёрлашда фойдаланганим АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. Қуръони Карим. Ўзбекча маъноларининг таржимаси. Аллоуддин Мансур таржимаси ва тафсири
2. Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, “Тафсири Ҳилол”
3. Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, “Исломда инсон ҳуқуқлари”
4. Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, "Тасаввуф ҳақида тасаввур"
5. Вячеслав Али Полосин, “Преодоление язычества”
6. Иброҳим Ҳасан, “Тарих ал-Ислом”
7. Ибн ал-Касир, “Ал-Бидоя ван-Ниҳоя”
8. Муҳаммад ибн Жарир ат-Табарий, “Тарихи ат-Табарий”
9. Муҳаммад Боқир Мажлисий, “Биҳор ал-анбор”
10. Ибн Ҳажар Асқалоний, “Ад-Дурарул камина”
11. Имом Табароний, “Ал-Муъжамул-кабир”
12. Иброҳим ибн Муҳаммад Сақафий, “Ал-Қарот”
13. Ибн Абил-Ҳадид, “Шарҳу Наҳжул-балоға”
14. Иззуддин Ибн Асир, “Ал-Комил фит-Тариx”
15. Аҳмад Ибн Аъсам Куфий, “Ал-Футуҳ”
16. Sunnah.Com веб сайти
22 ноя 2021